Светлана Осипова таэквондочиларимиз ўртасида биринчи бўлиб даянга чиқади

0
55

13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Тиба шаҳрида таэквондо бўйича (WT) бўйиса Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади. Эртага Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлайди.

Бугун дастлабки кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра, С.Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Маристелла Смиралья (Италия) – Брисеида Акоста (Мексика) учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here