“Ангрен–Олмаота”, “Чирчиқ–Олмаота”, “Чирчиқ–Чимкент” йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

0
64

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги қошидаги “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан қўшни республикалар ҳудудига чиқаётган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу кунга қадар “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 4 та халқаро йўналишда – “Тошкент – Олмаота”, “Тошкент – Ушкунур”, “Тошкент – Қизилўрда”, “Чирчиқ – Ушкунур”га мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.

Қўшни Қозоғистон Республикасининг турли шаҳарларига сафарга отланаётган Тошкент вилояти туманлари аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Uzautotrans service” корхонаси томонидан жорий йилнинг 13 сентябридан эътиборан “Ангрен – Олмаота”, “Чирчиқ – Олмаота”, “Чирчиқ – Чимкент” халқаро йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Йўналиш масофаси 918 километр бўлган “Ангрен–Олмаота” йўналишида чипта нархи 120 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, автобуслар Ангрендан соат 16:00, 17:00, 18:00 да ҳаракатланишни бошлайди. “Чирчиқ – Олмаота” йўналишида эса йўл ҳақи 100 минг сўм этиб белгиланди. Мазкур йўналиш масофаси 818 километрни ташкил этади. Автобуслар Чирчиқ автостанциясидан соат 17:00 ва 18:00 да йўлга чиқади. “Чирчиқ–Чимкент” йўналиши бўйлаб эса автобуслар ҳар куни соат 09:00, 11:00, 13:00, 15:00,17:00 да Чирчиқ автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Ушбу йўналишда йўл ҳақи 35 минг сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб “Uzautotrans service” корхонаси томонидан “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишида ҳам мунтазам қатновлар йўлга қўйилади. Масофаси 387,9 километр бўлган мазкур йўналишда чипта нархи эллик тўрт минг сўм этиб белгиланган. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 11:50 да жўнаб кетади. Шаҳрисабздан эса соат 09:30 Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here