Фориш даштининг ковули xорижга экспорт қилинмоқда

0
87

Фориш туманидаги “OʻRMONCHA – CAPERS” масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг ўтган даврида хорижга 400 минг долларлик ковул сотди.

Ковул илдизи бақувват, сувсизликка ва совуққа чидамли кўп йиллик ўсимлик бўлиб, ўн беш йилгача ўсиб, мева беради. Туман ҳудудида ҳам ковул ўсимлиги азалдан тоғ ёнбағирларида, қир-адирларда, чўл ҳудудларида табиий ҳолда ўсади.

Аҳамиятлиси, ковул ёз бўйи куртак ёзади. Май-июнь ойларида гуллайди, июль-август ойларида меваси етилади. Ҳали очилмаган, 10 миллиметрдан катта бўлмаган думалоқ, қаттиқ куртаклари энг харидоргир маҳсулот ҳисобланади.

Ҳозирча “OʻRMONCHA – CAPERS” масъулияти чекланган жамияти вилоятда ковул экспорти билан шуғулланувчи ягона корхона. У ўтган йилдан бошлаб фаолият юритиб келаётир.

– Даштдан гулкуртаклар териб келингач, корхонамизда мехназациялашган ускуналарда сараланиб, ювилиб махсус идишларга солиниб, экспортга тайёрланади, – дейди масъулияти чекланган жамияти раиси Бекмурод Ғопиров. – Ўтган йили Италия, Испания, Греция, Туркия каби давлатларга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган эдик. Бу йил ҳам йил охиригача шунча миқдорда ковул маҳсулотини экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз 

Вилоятда жорий йилнинг биринчи яримида 100 дан ортиқ экспортёр корхоналар томонидан жами 29,4 миллион долларлик саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.

Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here