ҚҚС ставкасини 15 фоизга тушириш режалаштирилмоқда

0
97

Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. Бу Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга камайтириши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. 11 сентабр куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Молия вазирлигига президентнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

«Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида (Молия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган) қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоизгача тушириш ҳамда унинг бетарафлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, тадбиркорлик субектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here