Тадбиркорлар диққатига! 1 октябрдан айрим товарлар импортида қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари бекор қилинади

0
182

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидаги товарлар импортида қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар бекор қилинади:

– асбест (тошпахта), кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси;

– соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ-мой хом ашёси, шакар хом ашёси;

– қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, материал ва технологик жиҳозлар.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here