Ўзбекистонда хотин-қизларга «гап отиш» руҳий зўравонлик деб баҳоланади

0
141

Хотин-қизларнинг йўлини тўсиш, ортидан «гап отиш» уларга нисбатан руҳий зўравонлик деб баҳоланади. Бу ҳақда 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган брифингда таъкидлаб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

«Аёлларнинг орқасидан пойлаб юриб, уларга ‘гап отиш’, уларнинг йўлини тўсиш руҳий зўравонлик ўтказаётганлик аломати деб белгиланади. Мутахассис психологлар томонидан бу ҳолат руҳий зўравонлик деб баҳоланади», — деди Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам маркази бошлиғи, подполковник Нилуфар Муинова.

3 сентябрдан кучга кирган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда руҳий зўравонликкка қуйидагича изоҳ берилган:

хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Қонунга кўра, зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади. Тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. «Дарё»га маълум қилишларича, ҳозирда ушбу тузатиш дастури ишлаб чиқилмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here