ИИББ: «Нафақат эркакларнинг аёлларга, балки аёлларнинг эркакларга тазйиқи ҳам учрамоқда»

0
91

Одатда оилавий можаролар ортидан келиб чиққан зўравонлик дейилганда бирданига эрнинг ўз аёлига тазйиқи тушунилади. Аммо, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, 5,9 фоиз мурожаатларда айнан эркаклар аёллар томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлари ҳақида шикоят қилганлар.

Тошкент шаҳар ИИББ мультимедиа марказидаги анъанавий брифинглардан навбатдагисида Жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, майор Мақсуда Хўжаназарова берган маълумотларга кўра пойтахтдаги оилавий келишмовчиликлар оқибатида содир этилган ҳуқуқбузарликларининг 16,3 фоизи эр томонидан ўз аёлига қилинган зўравонлик натижасида келиб чиққан. Аммо нозик жинс вакиллари устидан ички ишларга мурожаат қилган эркаклар ҳам бор – 5,9 фоиз оилавий можароларда шундай ҳолатлар қайд этилган.

Бундай ҳолатлар одатда аёлнинг иқтисодий муаммолар ортидан ўз эрига тазйиқ ўтказиши, руҳий-асаб касалликлар туфайли ўзини тута олмаслиги, қайноналарнинг куёвларига турли кўринишдаги босимлари билан намоён бўлади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here