ҚҚС пасайиши ҳисобига 42 миллиард сўм корхоналар ихтиёрида қолиши кутиляпти

0
174

Президентнинг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сонли фармонига асосан барча хўжалик юритувчи субъектларга тенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда қўшилган қиймат солиғи занжирини тўла боғлиқлигини яратиш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши белгиланган.

Мазкур Фармон билан, 2019 йилнинг 9 ойида пул айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланиши ва белгиланган тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Шу билан бирга, фармонга асосан пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадилар. Бунда, уларга 2018 йилнинг 1 октябридан илгари бўлмаган даврда ҳақиқатда олинган ва пахта хомашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.

Солиқ юкини камайтириш ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишдаги мутаносибликларни қисқартириш бўйича Президентимизнинг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармони билан жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пайсайтирилди.

— Солиқ ислоҳотларининг амалга оширилиши, шунингдек қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши натижасида ушбу солиқни тўловчилар сони вилоят бўйича 2 653 тага кўпайиши, жорий йилнинг тўртинчи чорагида улар ихтиёрида 42 миллиард маблағ қолиши кутилмоқда, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Аброр Кенжаев.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юки даражасини пасайишига, барча маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи субъектлар маҳсулотларининг тан нархини тушишига, ўз навбатида эса аҳолининг харид қобилиятини янада ошишига хизмат қилади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here