Ўзбекистон чегараси яқинида отишма юз берди. Ҳалок бўлганлар бор

0
675

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилояти Шўртепа туманида толибон маҳаллий полициядан ҳокимиятни тортиб олишга ҳаракат қилди. 1 октябрь куни бўлиб ўтган тўқнашувларда яраланганлар, ҳалок бўлганлар ҳам бор. Бу ҳақида TOLO нашри хабар бермоқда.

Балх вилояти полиция матбуот котиби Мунир Аҳмад Фарҳоднинг айтишича, воқеа толибон маҳаллий полиция идорасига ҳужум қилган. Бироқ маҳаллий кучлар улар зарбасига дош берган ҳамда тез орада етиб келган қўшимча кучлар натижасида полиция устунликни ўзида сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Шўртепа Балх вилояти таркибига кирувчи 15 тумандан бири бўлиб, бевосита Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ҳисобланади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here