ЕОИИ кимнинг фойдасига кўпроқ хизмат қилади?

0
459

Мендан ҳам Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш масаласида фикримни сўрашди. Шахсан мен юртимизнинг бу ташкилотга киришидан ҳеч қандай фойда кўрмаяпман. Иқтисодий томондан ҳам. Эҳтимол, турли хорижий (асосан рус) фирмаларнинг Ўзбекистонга кириши бизнес рақобатини ошириб, маҳаллий аҳолига қулайлик, айрим монополист ва лоббист шахсларга эса зиён етказиши мумкиндир. Шунингдек, Россиядаги миллионлаб мигрантларимиз патент тўловидан халос бўлиб, шароитларини анча яхшилашга эришар. Аммо “қулайликлар” деганимиз ҳам, аслида нисбий тушунча эканини эътироф этиш даркор. Кимга кўпроқ қулайлик туғдиради бу қарор: бизгами ёки русларга? Асосий масала шу ерда, назаримда.

Биринчидан, шахсан мен ЕОИИга аъзо бўлган давлатларнинг бирортаси иқтисодий ўсишга эришганини кўрмадим. Армения, Озарбайжон, Қирғизистон, Белоруссия, Молдавия давлатларидан қай бири бугунги кунда фаровон иқтисодий ҳаёти билан мақтана олади? Бу мамлакат Россиядаги миграция сони бўйича ошишга ошяптики, асло тўхтагани йўқ. Қозоғистон бундан мустасно, албатта. Аммо Қозоғистон ҳам ЕОИИ ташкил этилганидан (2015 йил) аввал оёққа турганини унутмаслик керак.

Иккинчидан, бугунги кунда РФда ишлаб юрган мигрантларимиз сони икки миллиондан ошган. Энди ҳисобланг. Икки миллион мигрант ҳар ой 5000 рублдан патент пулини тўлаб юрибди ва бу РФ иқтисодига миллиард рубл фойда келтирмоқда. Ойига! РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши йўлида ҳаттоки мана шу фойдадан ҳам воз кечмоқчи. Тушуняпсизми? Хўш, бу қарор ким учун фойдали?

Чингизхоннинг бутун дунёни босиб олиш амбициясини юлғич савдогарлар иштаҳа очар ҳикоялари билан келтириб чиқарган, дейишади. Жумладан, машҳур хоин Маҳмуд Ялавоч катта савдо йўлларига хўжайинлик қилиш мақсади билан мўғулларни Мовароуннахрга юриш қилишга чорлагани ва Хоразмшоҳ билан гижгижлагани маълум. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кириш борасида моддий манфаатларни рўкач қилаётган иқтисодчилар ва бизнесменларнинг даъволаридан хушёрликни йўқотмаслик керак. Ватаннинг мустақиллиги ҳақида сўз кетганда, тарозининг палласига, қанчалик жозибали кўринмасин, иқтисодий манфаатдорликни (ўша манфаатдорлик мавжуд бўлган тақдирда ҳам) қўймаган маъқул.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here