Нодира Қодирова ўзини отгани ростми? Ғассолнинг сўзлари шубҳани орттирди

0
507

Нодира Қодированинг жасадини ювган ғассол унинг танасида иккита ўқ изи борлигини айтди, деб ёзади Togri.uz

Турк депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини отиб ўлдиргани айтилган Нодира Қодированинг танаси Ўзбекистонга келтирилгач, унинг жасадини ювган ғассол танада иккита ўқ изи борлигини кўрган

Дойче велленинг ёзишича, Нодира Ўзбекистонда иккинчи марта медэкспертизадан ўтказилмаган. Марҳум тупроққа топширилгунга қадар турк депутатининг одами бирга бўлган. 

Нодиранинг қариндоши эса унинг сонида ҳам ўқ изи бўганини, бўйин ва қўлларида қонталаш изларини кўрганини айтган.

Жиноят эҳтимоли ортди

Бу янги далиллар Н.Қодированинг ўлимида жиноят излари борлиги эҳтимолини орттирди. Дастлаб, Нодира Қодирова ўзини отиб ўлдиргани айтилган эди. 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here