Uzreport TV директори: Телеканалларни 100% миллий контент билан тўлдиролмаймиз

0
73

Uzreport TV директори Равшанхон Жўраев миллий контентни яратиш муҳимлиги, аммо ҳали бунга 100% ўтишнинг имкони йўқлигини айтди, деб ёзади Togri.uz

“Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида Uzreport TV директори Равшанхон Жўраев миллий контентни яратиш муҳимлиги, аммо ҳали бунга 100% ўтишнинг имкони йўқлигини, шунинг учун хориж материалларини олишга тўғри келишини айтди. 

Ўзбекистонда электрон ОАВ цензурасини тақиқловчи янги “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, МТРК, ЭОАВМА ва бир қатор маҳаллий телеканаллар вакиллари ўртасида давра суҳбати шаклида муҳокама қилинди.

Миллий контентни яратиш қай даражада муҳим?

Давра суҳбатида миллий контентни яратишга Ўзбекистоннинг барча имконияти борлигини, хориждаги ўзбек диаспораси учун мамлакатнинг туристик салоҳиятини намойиш қиладиган материаллар тайёрлаш кераклиги муҳокама қилинди.

Бунга жавобан турли фикрлар илгари сурилди.

“Биз телеканалларни 100 % миллий контент билан тўлдира олмаймиз. Шунинг учун хориж материалларини олишга тўғри келади. Янги қонун лойиҳасида шуни солиқ масалалари ҳам чуқурроқ таҳлил қилинса яхши бўлар эди”, дейди Uzreport TV директори Равшанхон Жўраев.

Лойиҳада иқтисодий масалалар кенг ёритилмаган

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳада иқтисодий масалалар кенг ёритилмагани, хорижий телеканалларнинг Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтказиш масалалари, хориждаги ўзбек диаспораси учун эфирларни миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳам кўтарилди.

Хориж эшиттиришларининг Ўзбекистондаги фаолияти

Муҳокамада айтилишича, хорижий компания Ўзбекистонда эшиттиришларини эфирга узатмоқчи бўлса, у рўйхатдан ўтиб лицензия олади ва ўзининг таҳририят сиёсати билан бир қаторда Ўзбекистоннинг қонунчилигига ҳам бўйсинишга мажбур бўлади. Агар Ўзбекистон қонунчилигидан четга чиқса, лицензиясидан маҳрум қилинади.

“Авваллари чекланган ресурслар учун кураш кетар эди. Ҳар бир ҳудудда фақатгина 5 ёки 6 та телеканал фаолият кўрсатган. Ҳозирда эса бундай чекловлар йўқ. Муаммо эфирни сифатли контент билан тўлдирилмаётгани таъкидланди. Шунингдек, ҳукумат хорижий материаллар транслациясини молиялаштираётгани нотўғри, деб ҳисоблайман”, дейди ЭОАВМА эксперти Фарид Шарапов.

Лойиҳани ҳамма ўқиб чиқмаган

Шунингдек, давра суҳбат иштирокчиларининг баъзилари ҳали қонун лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқмагани ҳам кўринди. Шундай бўлишига қарамасдан улар муҳокамада ўз фикрларини билдиришга ҳаракат қилди.

Аввалроқ, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Телерадиоэшиттириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйгани ҳақда хабар берган эдик.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here