Курдлар авиазарбаларга жавоб сифатида Туркиянинг Нусайбин шаҳрини ўққа тутди

0
117

«Сурия демократик кучлари»нинг курд отрядлари Туркия томонидан ўтказилган ҳарбий операцияга жавоб сифатида Сурия чегарасида жойлашган Туркиянинг Нусайбин шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Миномётлар ёрдамида отилган ўқларга чегарадаги Жейланпинар шаҳри ва Суриянинг Ҳасеко провинциясида жойлашган Ал-Маликия шаҳри яқинидаги турк армияси бўлинмалари ҳам нишон бўлган. Курд отрядлари провинция шимолидаги бир нечта нефть қудуғини ҳам ёқиб юборган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг шимоли-шарқида Курдистон Ишчи партияси ҳамда ИШИДга қарши ҳарбий операция бошланганини маълум қилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here