Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди

0
125

Ироқ бош вазири Одил Маҳдий норозилик намойишларида ҳалок бўлганларга бағишлаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилишини билдирди. РИА Новости хабарига кўра, мотам пайшанба кунидан шанбагача давом этади.

Норозилик намойишлари 1 октябрь куни пойтахт Бағдодда бошланди ва қисқа вақтда бошқа шаҳарларга ҳам ёйилди.

Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини, ишсизлик муаммосининг ҳал этилишини ва коррупцияга қарши курашнинг кучайтирилишини талаб қилмоқда. Охирги маълумотларга кўра, намойишлар чоғида 165 киши ҳалок бўлган ва 6 мингдан зиёд киши жароҳат олган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here