Янги қонун лойиҳаси ҳақидаги хабар Яндексга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди

0
83

АҚШнинг Nasdaq биржасида савдо куни очилганидан сўнг Яндекснинг акциялари 17 %га пасайди. Бунга ноябрь ойида Россия Давлат Думаси Интернет-ресурсларидан фойдаланишга доир янги қонун лойиҳаси сабаб бўлмоқда. Компания акциялари нархи 1.5 млрд $га арзонлаб, ҳозирда умумий капитализацияси 10 млрд $дан пастлади.

Кеча, Давлат Думаси қонун лойиҳасини ноябрь ойида кўриб чиқишини эълон қилди. Ҳозирги талқинда у ҳақиқатан ҳам асосий иштирокчилар учун жиддий хавф туғдиради, деди ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Леонид Левин. Унинг сўзларига кўра, қўмитанинг вазифаси «хавфсизлик» ва «инвестиция»ни яқинлаштириш ҳисобланади.

“Ҳеч қанақа муаммони кўрмаяпман, бугун тушган бўлса (акциянинг нархи – таҳр.), эртага ошади. Сизларга маслаҳатим, бирорта ушбу қонунга қарши амалдор топиб, ундан баёнот олинг. Шунда акцияларингиз нархи ошади”, – дейди депутат Горелкин ўзининг телеграм каналида.

ВТБ банк таҳлилчилари фикрича, Яндекс акциялари тушишига сабаб қонун лойиҳасининг ўзидан ҳам кўра, унинг ОАВда кенг ёритилаётганлигидир. Ҳатто қонун қабул қилиниши сўроқ остида турганига қарамай, бир қанча инвесторлар активларини рискка қўйишни истамаяпти.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here