Сурияда талабалар АҚШ ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида бўлишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда

0
78

Сурияда Дамашқ университетидан кейин иккинчи энг катта олий ўқув даргоҳи бўлган Алеппо дорилфунунида 2 мингдан ортиқ талабалар америкалик ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудида бўлишига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Биз ўзимиз юртимизга чақирмаган АҚШ аскарларининг Сурияда қолишига қаршимиз. Шу сабабли уларнинг ватанимиздан чиқиб кетишини талаб қиламиз. Америкаликлар терроризмга қарши курашиш учун келганмиз деб, амалда бунинг тескарисини қилмоқда. Улар жангари гуруҳларга давлат сифатидаги яхлитлигимизни бузиш учун турли йўллар билан ёрдам бериб келган», — дея қайд этган университетнинг техника фанлари факультети декани Абдураҳмон Шайх Абдул.

Унинг сўзларига кўра, норозилик намойишларида нафақат талабалар ва ўқитувчилар, балки Сурия тақдирига бефарқ бўлмаган шаҳар фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Намойишчилар «Бизга Американинг ёрдами керак эмас, Сурияга чин дўст сифатида ёрдам берувчилар ҳам бор» деган мазмундаги Россия ва бошқа иттифоқдош давлатларни мақташ мазмунидаги баннерлар кўтариб олган.

Сурияликлардан ташқари университетдаги Алеппода таҳсил олаётган хорижлик талабалар, қўшни давлатлар Ливан, Яман ва Фаластиндан келганлар ҳам ҳудуддан АҚШ ҳарбийларининг чиқариб юборилишини талаб қилмоқда.

«Бир неча йилдан бери шу ерда яшаймиз ва сўнгги вақтларда Сурия халқига қанчалик оғир бўлаётганини ҳис қилиб турибмиз. Биз, бошқа қўшни мамлакатлар халқлари ҳам АҚШ бу ердан кетиши керак деган фикрда эканлигини билдириш учун ушбу норозилик ҳаракатларида иштирок этяпмиз», — дейди яманлик талаба Абдулҳаким Ҳамдон.

9 октябрда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимоли-шарқида Курдистон ишчи партиияси, «Сурия демократик кучлари» ва ИШИД жангариларига қарши «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясининг бошланганлигини эълон қилган. Ҳарбий ҳаракатлар бошлангач, АҚШ қўшини қарийб икки йил фаолият олиб борган Алепподаги икки ҳарбий базасини тарк этган. Ҳозирда ушбу икки объект Сурия ҳукумати армияси ва Россия ҳарбий полицияси ихтиёрига ўтган.

Шунингдек, АҚШ қўшини Кобани шаҳридаги ва Раққа вилоятидаги базаларини ҳам ташлаб чиқиб кетган. 20 октябрда АҚШ ҳарбийлари ал-Хасекек вилояти Тел-Тамар шаҳри яқинидаги ўз авиабазасини портлатиб йўқ қилган.

АҚШ бошқарувидаги халқаро коалиция Сурия ҳамда Ироқ ҳудудида 2014 йилдан буён ИШИД террорчиларига қарши операциялар ўтказиб келади ва расмий Дамашқ ушбу ҳарбий иттифоқ фаолиятини тан олмаган. 2018 йилнинг декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийларнинг Сурия ҳудудидан чиқиб кетишини маълум қилди, аммо у бу ишнинг қачон содир бўлишига аниқлик киритмаган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here