Халқаро арбитраж суди қарори: Ўзбекистон турк инвесторига $40 млн тўлаши керак

0
72

Жаҳон банкининг Халқаро арбитраж суди Ўзбекистон томони Туркиянинг Gunes Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Ltd компаниясига мусодара қилинган мол-мулкининг компенсацияси сифатида 40 миллион доллар тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Global Arbitration Review хабар берди.

Судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, турк компаниясининг раҳбари Воҳид Гунеш Ўзбекистондан 180 миллион доллар талаб қилган, бундан ташқари, маънавий зарар ундирилишини истаган. Бироқ суд унинг талабини қисман қаноатлантирди.

Туркиялик тадбиркор суд қароридан мамнунлигини, айни пайтда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтган.

Воҳид Гунеш 2004-2011 йилларда Ўзбекистонда бизнес билан шуғулланган, Тошкентдаги “Туркуаз” номли йирик савдо марказини бошқарган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here