Тожикистон телевидениесида газланган ичимликлар рекламаси тақиқланди

0
65

Тожикистон телеканалларида газланган ширин ичимликлар рекламасини намойиш этиш тақиқланди, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри.

Тақиқни телеканаллар эмас, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Телерадиоэшиттириш қўмитаси жорий этган. Реклама берувчилар эса бундан бехабар қолган.

“Тожик телеканалларида Кока-кола рекламаси тўхтатилиши ҳақида бизга хабар берилмади. Тушунишимизча, тақиқ барча газланган ва қувват берувчи ичимликларга тегишли. Тақиқнинг сабаблари ҳақида аниқ жавоб олишнинг иложи бўлмади”, – деди компаниянинг Тожикистондаги вакиллари.

Ушбу тақиқ Тожикистонда соғлом овқатланиш тарғиботи билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Сентябрь ойи охирида ҳукумат 2019-2024 йилларда семизликнинг олдини олиш ва соғлом овқатланишни шакллантириш бўйича дастур қабул қилган эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here