Тошкентдаги тез тиббий ёрдам Damas’лари Хитойда ишлаб чиқарилган Ford’ларга алмаштирилади. Салкам 12 миллион доллар эвазига

    0
    139

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра , 11,9 миллион доллар қийматидаги «Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» лойиҳаси доирасида Хитойнинг Henan Costar Group компанияси томонидан АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 150 та Ford тез тиббий ёрдам реанимобили Ўзбекистонга етказиб берилади.

    Дастлабки тўққизта автомобиль аллақачон Тошкентда. Йил охиригача яна 141 та автомобил олиб келиниши режалаштирилган. Хабар берилишича, ушбу тез тиббий ёрдам автомобилларининг салон қисмига замонавий видеокузатув камераси ўрнатилган бўлиб, бу шифокор томонидан масофадан (call-марказдан) аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имкониятини яратади.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here