Деярли ёғочдан ишланган автомобиль тақдим этилди. Янги материал – пўлатдан ҳам мустаҳкамроқ

0
54

Автосаноатчилар истеъмолчиларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Лекин энди турли янги қурилма ва ақлли тизимлар, тезлик, тежамкорлик ва экологик зарарсиз моделлар билангина буни уддалаб бўлмайди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, япониялик муҳандислар барча авто ишқибозларини ҳайратга солишга қарор қилишган кўринади. Улар автомобилнинг наноцеллюлозадан ишланган ғаройиб вариантини таклиф этишяпти.

Бугунги кунда наноцеллюлоза саноатнинг кўплаб соҳаларига фаол татбиқ этилмоқда. Бу материал ёғоч толаларини парчалаш орқали олинади, кейин эса унга исталган шаклни бериш мумкин бўлади. Наноцеллюлозани ёғочни қайта ишлайдиган корхоналар чиқиндиларидан олиш мумкин.

Янги моделни яратиш – Япония атроф-муҳит вазирлигининг ташаббуси. Вазирлик ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, наноцеллюлоза мустаҳкамлик борасида анъанавий пўлатдан қолишмайди, ҳатто ундан беш баробарга мустаҳкамроқдир.

TravelAsk журналининг ёзишича, янги материал пўлатдан енгилроқ, бу эса яна бир ижобий жиҳатдир. Nano Сellulose Vehicle (NCV) номи остида яратилган автомобиль лойиҳаси анъанавий материаллардан ишланган худди шундай моделларга қараганда 10 фоизга енгилроқ.

Carscoops маълумотига кўра, янги автомобилнинг капоти, томи ва эшиклари наноцеллюлозадан ишланган.

Муҳандисларнинг қайд этишича, бу каби инновацион материаллардан фойдаланиш атмосферага чиқарилаётган углерод чиқиндисини камайтиришга ёрдам беради.Чунки уни ишлаб чиқариш технологияси пўлат олиш жараёни билан таққослаганда анча экологик.

https://youtu.be/48ZLgxbD8nE

Утилизация ҳам долзарб масала: ўсимлик хом-ашёсидан ишланган автомобилни қайта ишлаш метал корпус ва пластик қуйманикига қараганда анча осон. 

Ҳозирги кунда мўъжизавий автомобиль тестдан ўтказиляпти, наноцеллюлозадан ишланган деталлар автомобилдан фойдаланиш вақтида қай даражада чидамли экани синаб кўрилмоқда. Агар натижалар ижобий бўлса, у ҳолда мазкур автомобилни олдинда буюк келажак кутяпти.

Глобал экологик инқироз ҳолатида автомобиль ишлаб чиқаришда ўсимлик хом-ашёсини асосий материал сифатида қўллаш инсониятнинг кўплаб муаммоларига ечим бўлиши мумкин.

NCV лойиҳаси Токиода ўтган анъанавий «Tokyo Motor Show» автокўргазмасида намойиш қилинган. Эслатиб ўтамиз, Kun.uz мазкур кўргазмадан фотогалерея тақдим этган эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here