Сирли Туркистон: Аҳмад Яссавий мақбарасига саёҳат

0
52

Саёҳат инсонга нафақат мазмунли ҳордиқ, ёқимли лаҳзалар тақдим этади, балки тажриба ва билим, кенг дунёқарашга ҳам эга бўлиш мумкин. Айниқса, қадимий манзилгоҳлар сизни олис ва кўҳна тарих қаърига олиб кира олади. Шундай ажойиб масканлардан бири Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлашган Хўжа Аҳмад Яссавий меъморий мажмуасидир. Бу ёдгорлик соҳибқирон Амир Темур буйруғига асосан 1385–1405 йилларда қурилган.

Аҳмад Яссавий мақбараси (XII – XIV асрлар)

Тарихий маълумотларга кўра, дастлаб Яссавий қабри устида кичик мақбара қурилган. Кейин Амир Темур томонидан улкан маҳобатли мақбара мажмуи бунёд этилган. Амир Темурнинг вафотидан сўнг қурилиш тўхтаб қолган.

Яссавий мақбараси ён тарафдан кўриниши
Мажмуага кириш йўлаги
Мажмуага кириш дарвозаси
Мақбарага иккита эшикдан кириш мумкин
Мақбаранинг юқори қисми

  Баландлиги қарийб 40 метр, жами 30та хона ва заллардан иборат.

Мақбара ички қисми
Мақбара ички кўриниши
Яссавий мақбарасининг ички қисми

Марказий зал қозоқ хонлари қароргоҳи бўлган. Зал марказида Тойқозон ўрнатилган.

Тойқозон (XIV аср)

Сиғими 3000 литр. Оғирлиги тахминан 2 тонна. Баландлиги 1,62, диаметри 2,42 метр. Қозон 7 хил турли металлар: олтин, кумуш, темир, қўрғошин, мис, рух ва қалайдан ясалган. Мақбара 2003 йили ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Хилватгоҳ (XII аср)

«Хилват» ерости уйининг тузилиш макети
Яссавийнинг «Хилват» ерости уйи кириш қисми
Ерости уйининг ички қисми
Хоналарга кириш йўлаги
Ҳужранинг тузилиш макети
Яссавий ижод қиладиган махсус ерости ҳужраси

Шарқ ҳаммоми (XV-XVI аср)

Мажмуа ҳудудида жойлашган ҳаммом

Ҳаммомнинг мақбара яқинида қурилгани бежиз эмас. Зиёратга келганлар аввал ҳаммомда покланиб, кейин ибодатга киришган. Бино ташқарисида сўрилар жойлаштирилган бўлиб, бу жой чойхўрлик қилиб, суҳбат қиладиган масканга айлантирилган.

Ҳаммомнинг ички кўриниши

Ҳаммомда аёллар ва эркаклар покланиши учун алоҳида кун белгиланган. Бино асосий катта зал ва унга туташ бир неча хонадан иборат. Катта зал марказида ғиштдан қурилган сўри бор. Унинг устида сув солинган идишлар қўйилган. Сув шундай иситилган. Идишлар турли катталикда бўлиб, улар мисдан ясалган, чунки бу металл инсон саломатлигига ижобий таъсир қилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳаммом нафақат покланиш жойи, балки саломатликни тиклаш маскани ҳам бўлган. Бу ерга дунёнинг турли чеккаларидан тиббиёт билимдонлари таклиф этилган ва инсонлар ўз дардига шифо топишган экан.

Мажмуада, шунингдек, Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегим мақбараси, Есимхон мақбараси қолдиқлари, Жума мачити жойлашган.

Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегим мақбараси

Ушбу тарихий ёдгорликни кўриш учун ҳар йили дунёнинг турли чеккаларидан бир миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради.

Муҳаббат Маъмирова тайёрлади

Манба : Kun.uz

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here