Янгиер эркин иқтисодий зонасида афғон ва хитой инвесторлари корхона қуришни бошлади

0
51

Янгиер шаҳар ҳокимлиги ва Инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан Янгиер Эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бир йўла иккита тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар қурилишига старт берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Улардан бири 2020 йил IV чоракда ишга тушириш режалаштирилган ҳар-хил турдаги газоблоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Хитой инвесторлари иштирокидаги «NANOBLOCK» МЧЖдир. Корхонанинг умумий қиймати 7.5 млн АҚШ долларни ташкил этиб, маҳсулотларнинг 70% экспорга мўлжалланган.

Навбатдаги лойиҳа, афғонистонлик инвестор «YANGIYER FLOUR TRADING» МЧЖ раҳбари Шафиқ Алимига тегишли бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 3.5 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Корхона буғдойни қайта ишлаб ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 2020 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилётган мазкур корхона маҳсулотлари 100 % экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Хар иккала лойиҳалар ишга тушиши натижасида 130 дан ошиқ янги иш ўринлари яратилади. Маьлумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Янгиер «ЭИЗ» ҳудудида бугунги кунда ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Inter Greyn» МЧЖ корхонаси мавжуд. Мазкур корхона 2018 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда корхона томонидан 6.5 млн АҚШ долларлик инвестиция жалб қилинган ва 4.0 млн АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган.

Бу ўз навбатида Янгиер шаҳрининг 75 % экспорт кўрсаткичини ўз ичига олади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here