Японлар Ўзбекистонда темир йўл транспортини ривожлантиришга тайёр

0
54

8 ноябрь куни Транспорт вазирлигида Япония хорижий темир йўл тизимлари ассоциацияси (JORSA) ижрочи директори Т.Мурасаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мамалакатимизнинг тегишли ташкилот ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон бозор имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган ушбу делегация таркибидан Hitachi Rail Europe, Kyosan Electric Mfg, Mitsubishi Electric Corp., The Nippon Signal, Toshiba International, Marubeni, Mitsui, Sojitz, Sumitomo каби Япониянинг энг йирик компаниялари вакиллари ўрин олган.

Учрашувда транспорт тизими, хусусан, темир йўл транспорти соҳасида истиқболли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Бунда Япония томони ўзининг энг илғор технологиялари билан ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here