Туркманистон божхона хизматида «тозалаш» ишлари бошланди

0
64

2019 йил 2 ноябрда Лебоб вилоятининг божхона бошқармаси раҳбарига қаттиқ ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари эса ишдан бўшатилди. Яна икки нафар божхона ходимининг лавозими пасайтирилган ва улар «Фароб» постидан бошқа жойга ўтазилган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ушбу «тозалаш» ишлари ва бошқарма тузилмасидаги ташкилий ўзгаришларга интернетда тарқалган божхона текширувидан ўтказилмаётган фуралар ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Туркманистон—Ўзбекистон чегарасида махфий юклар ортилган фуралар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг опаси Гулнабат Довлетованинг имзоси ва мамлакат Қизил ярим ой миллий жамиятининг муҳри билан икки давлат ўртасида қатновни амалга ошираётгани хабар қилинган. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ушбу хабарга муносабат билдириб мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилгани ва ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдирган. 25 октябрда Туркманистонга Ўзбекистондан пахта чигити олиб кирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Кейинчалик Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Туркманистонга пахта чигити олиб кирилаётганини инкор этганди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5 ноябрда ўтказган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат божхона тизимида тартиб ўрнатиш юзасидан топшириқ берган. Бердимуҳамедов ушбу йиғилиш давомида мамлакат хавфсизлик вазири Яйлим Бердиевни лавозим мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги, иш фаолиятида қайд этилган камчиликлар учун танқид қилган ва унга ҳайфсан берган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here