Бешариқда экскаватор ҳайдовчиси газ магистралини тешгани оқибатида ёнғин келиб чиқди

    0
    179

    2019 йил 3 декабрь куни соат 15 дан 15 дақиқа ўтганда Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Бешариқ» ГТСга борувчи диаметри 219 мм бўлган қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб бориш натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган ва қувур тешилган.

    Бу эса ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ва оқибатда экскаватор ҳайдовчиси 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига етказилган. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

    Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилган ва ёнғин тезда ўчирилган.

    Ҳалокат натижасида шикастланган газ қувури кеч соат 20-50 да қайта тикланди, аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда тикланди.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here