Москвада «шариат патрули» пайдо бўлди

0
902

Москвада «СтопХам» лойиҳаси иштирокчиларидан бири «Стоп харам» (яъни, «Стоп ҳаром») деб номланган дастурни яратди, унинг доирасида у «умуминсоний ахлоқ меъёрларига риоя этилиши» устидан назорат олиб боради. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.

YouTube’га жойланган кўрсатув ёзувида айтилишича, Исмоилов «шаҳар фуқароларига жамоат жойларда спиртли ичимликлар ичиш ва чекиш нафақат қонунга зид, балки ахлоққа ҳам тўғри келмаслигини тушунтиришга уринмоқда».

Россия Мусулмонлари диний идораси раҳбари, Москва муфтийси Альбир Крганов «Стоп Харам» лойиҳасини қўллаб-қувватламади, деб ёзади «Интерфакс».
Крганов нашрга берган интервьюсида ҳаракатни «унчалик тушунарли бўлмаган ташаббус» деб атади. «У низоларга олиб келади деб ўйлайман… Агар ҳозир биздаги ҳар битта мазҳаб кўчадаги ўткинчиларга хиралик қилишни, ахлоқ-одоб ўргатишни бошласа, бундан бизга қандай фойда тегади? Дунёвий мамлакатда буни қандай қабул қилиш мумкин?» — дея у ўз позициясини изоҳлади.
https://telegram.me/protoday