Блогерлар орасида илк марта: Обиджон Латипов депутат бўлди

0
810

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижаларига кўра, 6-Чўпонота сайлов округидан номзод Обиджон Латипов депутат этиб сайланди.

“Shox Med Center” хусусий клиникалар тармоғи бош менежери, “Адолат” социал демократик партияси аъзоси Обиджон Латипов 2-турда рақиби ЎзЛиДеп вакили Маҳмуджон Ортиқовни 36 та овоз фарқи билан енгди (Обиджон Латипов – 785 овоз, Маҳмуджон Ортиқов – 749 овоз).

Обиджон Латипов блогер сифатида ижтимоий тармоқларда ҳам машҳур бўлиб, Фейсбук тармоғида сайловолди тарғиботини энг кенг ёритган номзоддир.

Сайловнинг биринчи турида у сайлов округида қонун бузилиш ҳолатлари кузатилгани, ишончли вакилига тазйиқ ўтказилгани ҳақидаги саволларини МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов ва Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга берган эди.

Бош Прокурор “Бу бўйича бизда махсус штаб тузилган. Ўша ерга мурожаат қилсангиз, далилларни тақдим этсангиз, барчасини кўриб чиқамиз” деб жавоб берганди.

Халқаро пресс-клуб модератори Ғуломжон Самадов “Сиз бу ерда журналист сифатида савол беряпсизми, ёки номзод сифатидами? Ўз шахсий манфаатингизни кўзлаяпсизми, ёки партия манфаатиними?” – дея савол бергани, аммо Ниғматилла Йўлдошев бу ерда оддий фуқаролар ҳам ўз саволини бериши мукмкинлигини қайд этиб, Обиджон Латиповни қўллаб-қувватлагани ижтимоий тармоқда шов-шувга сабаб бўлганди.

 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here