8-январь – Прокуратура органлари ходимлари куни !

0
351

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида 8 – январь  – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унга бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари,  таркибий тармоқ раҳбарлари, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда бир гуруҳ давлат ижрочилари, инспекторлар таклиф этилдилар.

Тадбирни Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Умаралиев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий табриклади.

Шундан сўнг, Бюро директорининг йўллаган байрам табриги ўқиб, эшиттирилди.

Дарҳақиқат, дейилди тадбир давомида мамлакатимизнинг янги ривожланиш босқичида жамиятда адолат муҳитини қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқ манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 Жумладан, Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам ана шу устувор вазифалар амалга ошириб келинмоқда.

Биргина, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишларни рақамларда таҳлил этсак: Энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича 1 трлн. 442 млрд. 62,4 млн сўм ундирилди.

Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 569 млрд. сўм кўп демакдир. Ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 853, 9 млрд сўмлик 213.316 та ижро ҳужжати тамомланди.

Тадбир якунида бошқарма, шаҳар ва туманлар бўлимларида энергия ресурслари ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро иши юритишда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларидан бир гуруҳига ташаккурнома ва бошқа рағбатлантириш совғалари топширилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here