Давлат спорт қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди

0
1,167

Искандар Жўраев Давлат спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Фарҳод Турдиев — ўринбосар лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 мартдаги қарори билан Искандар Жўраев Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмитасининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинди.

Давлат раҳбарининг бошқа қарори билан Фарҳод Турдиев Давлат спорт қўмитаси раиси ўринбосарлигига тайинланди.

Бундан аввалроқ Рустам Қурбонов Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раҳбарлигига тайинланган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Президентнинг 15 февралдаги фармони билан ташкил этилган.

https://telegram.me/protoday