ОАВ: Хонанда Филипп Киркоров россиялик миллиардер Гуцериевнинг шеърига ЖЧ–2018 мадҳиясини ёзди

0
1,226

Россиянинг Сочи шаҳридаги «Фишт» стадионида ёпиқ режимда футбол бўйича ЖЧ–2018 учун суратга олинаётган клип съёмкаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sports.ru»га таяниб, “дарё” нашри хабар берди.

Съёмкалар «Земляне» гуруҳи асосчиси ва ЖЧ–2018 нинг тахминий мадҳиясини басталаган Владимир Киселёв раҳбарлиги остида бўлди.
Хабарда қайд этилишича, қўшиқ матни муаллифи Forbes версияси бўйича Россиянинг энг бой оиласи аъзоси, миллиардер Михаил Гуцериев бўлди.
Қўшиқнинг асосий ижрочиси – Филипп Киркоров. Ундан ташқари клип съёмкасида Кристина Орбакайте, Сергей Лазарев, Денис Майданов ва кўплаб бошқа артистлар иштирок этди.
Маълумот ўрнида, Россия мезбонлик қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнь — 15 июль кунлари мамлакатнинг 11 шаҳрида — Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.
https://telegram.me/protoday