Австралияда немис футболчиси акулаларга ем бўлди

0
219

“Гастинг Бронкос” (АҚШ) футбол клубининг 21 ёшли германиялик футболчиси Эрик Биригитти Австралияда вафот этди. Бу ҳақда Чемпионат.com нашри хабар берди.

El Caso манбасига кўра, футболчи қояли соҳилда сайр қилаётган бўлган ва сирпаниб сувга тушиб кетган. Кучли сув оқими уни денгизга оқизиб юборган. Футболчининг дўстлари уни қутқаришга ҳаракат қилган бўлишса-да, натижа бўлмади.

Ҳодиса жойига полиция ва қутқарувчилар чақирилди. Кечга яқин футболчининг жасади бўлаклари топилди. Маълум қилинишича, очиқ денгизда Биригиттига акулалар ҳужум қилган ва уни еб ташлашган.

“Гастинг Бронкос” жамоаси футболчининг оиласига таъзия изҳор қилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here