Булунғурда 105 ёшли фуқарога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

0
95

Булунғур тумани адлия бўлимига туманнинг Эсонтурди МФЙ Гулистон қишлоғида яшовчи Орзигул Абдиева ариза билан мурожаат қилган

Мурожаатда келтирилишича, 1915 йил туғилган қайнонаси, Улманой Тангирова ҳозирги кунга қадар ФҲДЁ идорасидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ололмаганлиги сабабли турли тўсиқлар юзага келаётганлигини билдириб, бу борада амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Ариза Булунғур тумани адлия бўлими мутасаддилари томонидан  ўрганиб чиқилди ва фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига “туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида” ариза киритилди.

Суд мажлисида ариза қаноатлантирилиб, Улманой Тангированинг туғилганлик факти белгиланди ва 1915 йилда туғилган, айни кунда 105 ёшни қаршилаётган фуқарога туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди.

Тегишли ҳужжатлар туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилган. Яқин кунларда момога биометрик паспорт ҳам берилади.

Ғайрат ЯКУБОВ,туман адлия бўлими бошлиғи.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here