Австриялик мусулмонлар рўмол тақиқи устидан Конституцион судга шикоят қилди

0
130

Австрия ҳукуматининг қарорига биноан 2019 йилнинг сентябридан бошланғич мактабларда қизларнинг рўмол ўраши тақиқлаб қўйилган эди. Австрия ислом жамияти ана шу тақиқ устидан мамлакат Конституцион судига шикоят киритди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.  

Ислом жамияти раиси Умид Вуралнинг айтишича, ҳукумат рўмол тақиқини таълим муассасаларининг дунёвийлиги ва жинслар тенглиги баҳонасида жорий этди. “Бироқ фақатгина рўмол нишонга олинди, бошқа динга тегишли тимсоллар ёки кийимлар тақиқланмади. Бу эса тенглик принципига зиддир”, – дейди Вурал. 

Шунингдек, Ислом жамияти раиси Умид Вурал рўмол тақиқ инсонларнинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларига, дин ва виждон эркинлигига зид эканини айтар экан, бу тақиқ Австрия жамиятининг кучли бўлишига хизмат қилмаслигини таъкидлади.  

Бошланғич мактабларда рўмолни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси 2019 йилнинг майида Австрия парламентида тасдиқланди ва сентябрь ойида кучга кирди. Қонунга риоя қилмаган қизларнинг оилаларига 440 евро жарима солинади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here