Диний қўмита мутахассиси Қуролли Кучларнинг кўкрак нишони билан тақдирланди

0
117

Бугун, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмитада байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда Қўмита раиси барчани байрам билан самимий қутлаган. 

“Бугун қўмитамиз жамоаси учун қўшалоқ байрам. Сабаби Қўмита бош мутахассиси Бобожонов Дилшодхон Садриддинович Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу мукофот билан Дилшодхон Садриддиновични ўзим ва Қўмита жамоаси номидан самимий табриклайман”, – деди Қўмита раиси.

Маълумот учун, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори асосида таъсис этилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here