Рус хакерлари украин компаниясини маълумотларини қўлга киритди

0
132

Украинанинг газ компанияси Burisma Holdings россиялик хакерлар томонидан ҳужумга учрагани айтилмоқда. Бу ҳақда киберхавфсизликка алоқадор Area 1 Security ширкатига таяниб Associated Press нашри хабар бермоқда.

Мутахассисларга кўра, ҳужумлар 1 ноябрда бошланган ва у муваффақиятли якунланган. Бироқ улар айнан нима излашгани ва қандай маълумотларни қўлга киритишганини мутахассислар аниқлай олмаган.

Associated Press киберҳужум вақтига асосланиб, рус хакерлари АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва унинг ўғли Ҳантерга қарши айблов далилларини қидираётганликларини айтмоқда. Кичик Байден 2014 йилдан бери Burisma Holdings аъзоси ҳисобланади.

Arena 1 Security Burisma Holdings ҳамда 2016 йилдаги АҚШ президентлик сайловларида Ҳиллари Клинтон сайлов штабига нисбатан амалга оширилган хакерлик ҳужумлари битта гуруҳ — Россия ҳарбий разветкаси билан алоқадор гуруҳ томонидан амалга оширилган деб ҳисобламоқда.

Жо Байден навбатдаги сайловларда демократлар партиясидан ўз номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Амалдаги президент Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбат чоғида Байденларга алоқадор Burisma Holdings’ни тилга олиб ўтган эди. Ушбу телефон суҳбати президентга нисбатан импечмент бошланишига сабаб бўлган эди.

Импечмент Конгресс Вакиллар палатаси томонидан эълон қилинди ва кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here