Углеводород электрга қарши: GM яна Hummer ишлаб чиқаради

0
83

Американинг автомобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси General Motors ўзининг Hummer брендини қайта тиклашини маълум қилди. Forbes.ru’нинг ёзишича, янги Hummer электр двигателли бўлади.

Ишлаб чиқариш 2022 йилдан йўлга қўйилади. Янги моделларнинг ҳам дизайни эски ўтмишдоши каби “қути шаклида” бўлади.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, янги Hummer кўп миқдорда ишлаб чиқарилмайди ва ҳашаматли моделлар сирасига киради.

General Motors 1998 йилда Hummer брендини сотиб олади. Автомобилларнинг энг кўп сотилиши 2006 йилга тўғри келади. Бироқ шундан сўнг унинг савдоси тушиб кетади, айниқса ўтган ўн йилларда. 2010 йилда Hummer ишлаб чиқарилиши тўхтатилади.

Яна бир автоконцерн Ford ҳам ҳозирда ўз электропикапи устида ишламоқда ва уни йил охирига қадар тақдим этиши кутилмоқда. Tesla эса ўзининг Cybertruck’ини ўтган йили тақдим этган эди ва уни 2021 йилда ишаб чиқаришни режалаштирмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here