МХХ собиқ раҳбари уйидан ўлик ҳолда топилди

0
409

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ директори Георгий Кутояннинг жасади Еревандаги квартирасидан ўқотар қурол жароҳатлари билан топилди. Бу ҳақда Арманистон Тергов қўмитаси маълум қилди.

“Севак кўчасидаги квартиралардан бирида собиқ МХХ раҳбари Георгий Кутояннинг жасади ўқотар қурол жароҳати билан топилди. Воқеа жойида Тергов қўмитаси раиси ўринбосари Артур Меликян бошлиқ гуруҳ текширув ўтказяпти”, деб таъкидланган ташкилот хабарида.

Маълумот учун, Георгий Кутоян 2019 йилнинг май ойида Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан олинганди.

Суннатилла Абдуллаев

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom
https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here