Исроил полицияси Масжиди Ақсога бостириб кириб, мусулмонларни калтаклади

0
180

Исроил полициячилари бомдод намозидан кейин Масжиди Ақсонинг ҳовлисига бостириб кирди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Гувоҳларнинг айтишича, полициячилар мусулмонлардан баъзиларига куч ишлатиб, уларни калтаклаган. 

Исроил полициясининг расмий баёнотига кўра, “Маъбад тепалигига (яҳудийлар Масжиди Ақсони шундай деб атайди) йиғилганлар ҳайқириқлар билан атрофдагиларни безовта қилган, полиция эса уларни тарқатиб юборган”. 

Мусулмонларнинг илк қибласи бўлмиш Масжиди Ақсо жойлашган Шарқий Қуддусни Исроил 1967 йилда босиб олган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here