Қозонда халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик “миллиардер” ушланди

    0
    271

    Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Виктор Ким Қозонда ҳибсга олинди. Уни ўз ватанида 162 миллиард рублга тенг молиявий жиноятларга қўл урганликда айблашяпти. 

    Бугун, 11 феврал куни суд Виктор Кимнинг ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги прокуратура сўровини кўриб чиқади. Маълум бўлишича, гумондор 2019 йил октябрида қўлга олинган, шу кунгача терговда бўлган.

    Тошкентлик терговчилар 2016 йил май ойида Виктор Кимни фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш, савдо қоидаларини бузиш ва қалбаки муҳр ясашда айблаб, сиртдан айблов эълон қилган. Бу жиноятларнинг барчаси тижорий фирма фаолияти билан боғлиқ бўлган. 

    Кейинроқ Тошкент шаҳридаги жиноий ишлар бўйича Чилонзор туман суди Виктор Кимни сиртдан қамоққа ҳукм қилган, маҳаллий прокуратура эса унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилган эди.       

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here