ОБ-ҲАВО: эртага юртимизда қандай ҳарорат кузатилади?

    0
    112

    Республика Гидрометеорология маркази хабар беришича, 15 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эса бошлайди. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метрга етиши мумкин. Кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here