Энди “Барcелона”нинг исталган мухлиси жамоа қарорларига таъсир ўтказа олади

    0
    92

    Жаҳондаги энг йирик футбол клубларидан бири Испаниянинг Барcелона жамоаси ўз мухлислари билан алоқа қилиш учун блокчейнга технологиясига асосланган токенлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Улар ёрдамида мухлислар клубнинг кичик қарорларига, масалан учрашувнинг мусиқий дизайнига таъсир кўрсатиши мумкин.

    Барселона токенларининг чиқарилиши 2020 йилнинг иккинчи чорагида кутилмоқда, деб ёзади Bloomberg.

    Клуб мухлислари Socios.com сайти орқали Chiliiz иловасидан Barca Fan Tokens’ни сотиб олишлари мумкин.

    €2 га 40 миллион дона токен сотиб олиши мумкин. Маблағнинг асосий қисми жамоа ҳисоб-рақамига келиб тушади.

    Токенларни клуб қарорларига “таъсир ўтказиш” учун сарфланиши мумкин. Мисол учун, жамоа гол урганда стадионда қандай мусиқа янграшини белгилаши мумкин.

    Барселона Socios.com сайтида Chiliiz иловаси билан шартнома имзолаган юқори даражадаги тўққизинчи жамоа. Бу рўйхатда Ювентус, ПСЖ жамоалари ҳам бор.

    Тўғридан тўғри овоз бериш ғояси тобора оммалашиб бормоқда. Россияда шунга ўхшаш ғояни “Тўғридан тўғри демократия” партиясини тузаётган машҳур “World of Tanks” ўйини асосчиларидан бири Слава Макаров илгари сурмоқда. Партиянинг ўзига хос хусусияти партия аъзолари партия ичидаги масалаларни блокчейнга асосланган платформада муҳокама қилишлари мумкин.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here