Қўрғонтепадаги текстил корхоналари қоидабузарлиги

0
87

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа бўлими ходимлари энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан олиб борган тезкор тадбирлари натижасида туманда текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир нечта корхонада қонун бузилиш ҳолатларини аниқлашди.

Туманнинг “Ибн Сино” маҳалласи ўрамида жойлашган масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган мониторинг текшируви вақтида электр энергияси ҳисоблагичининг актив кўрсатгичи 856.47355, реактив кўрсатгичи 743.8925 бўлганлиги ҳамда реактив кўрсатгич актив кўрсатгичдан 32 фоиздан ортганлиги оқибатида таъминотчи корхонага 19 млн. 912 минг 500 сўм зарар етказилгани аниқланди.

“Нурли ёғду” маҳалласидаги масъулияти чекланган жамияти ҳам трикотаж буюмлари ишлаб чиқаради. Электр энергияси ҳисоблагичининг реактив кўрсатгичи актив кўрсатгичдан 32 фоиздан ортганлиги оқибатида, бу  жамият томонидан 6 млн 390 минг 900 сўм зарар етказилган.

Худди шундай ҳолат юзасидан “Учқун” маҳалласидаги яна бир текстил корхонаси ҳам 4 млн 428 минг 850 сўм зарар етказгани аниқланди.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here