«Одамлар спорт билан шуғулланиши учун эшигига қулф осилган хиёбонларни ҳам очмоқчимиз» — Нодир Муродов​

0
73

13 феврал куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Қурилиш вазирликлари мутасаддилари, журналистлар иштирок этди.

Анжуманда таъкидланишича, 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқиляпти. Шунингдек, аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” синовларини ўтказилади.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Таъкидланишича, катта ёшдаги аҳоли қатламини ҳам жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш борасида асосан умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари базасидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бунда, мактабларнинг спорт иншоотларидан соат 16:00 дан 21:00 гача, дам олиш кунлари эса эрталабдан кечгача 352 минг нафардан ортиқ аҳоли, шу жумладан банд бўлмаган ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилади.

Вазир ўринбосари Нодир Муродов 2025 йилгача аҳолининг 30 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратилишини таъкидлади. “Юртимизда шундай парк ва хиёбонлар борки, эшигига катта қулф осиб қўйилган. Инсон табиати эса шундай — тоза ва озода боғ-роғларда сайр қилишни истайди. Аммо эрта тонгда бундай жойлар қулфлаб қўйилган бўлади. Биз мана шу боғларни одамларимиз учун очмоқчимиз. Бунинг учун жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш режалаштирилган”,— деди у.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here