Ўзбекистонда «пахта иши» ва қўшиб ёзишлар ҳамон давом этмоқда

0
50

ОАВда чиққан маълумот республиканинг Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида «Пахта-2019» мавсумида йирик миқдорда кўзбўямачиликлар бўлганини кўрсатмоқда .

Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлари томонидан қабул қилинган пахта хомашёси миқдорининг статистик ҳисоботларида қабул қилинган пахта хомашёсига нисбатан 142,9 минг тоннага (4,5 фоиз) кўп қўшиб кўрсатилиб келинган.

Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб корхоналари ва кластерлари томонидан кўрсатилган бўлса, 22,3 минг тонна умуман пахта хомашёси қабул қилмаган Сурхондарё вилоятидаги 7та масъулияти чекланган жамиятларига тўғри келади.

Ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил қилинганда:

Сурхондарёда 71,9 минг тонна (26,5 фоиз),

Фарғонада 37 минг тонна (15,5),

Тошкентда 22,9 минг тонна (10,4);

Жиззахда 7,7 минг тонна (3,7),

Наманганда 2,6 минг тонна (1,3),

Андижонда 0,821 минг тонна (0,3) пахта хомашёси ҳақиқатда қабул қилинганга нисбатан кўп кўрсатилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here