Ўзбекистон яна бир халқаро конвенция иштирокчисига айланди

0
42

2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.

Конвенция 2005 йил 20-октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14-октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади – маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here