“Ўзмиллийбанк” АЖ: очиқ банкинг тизимининг самаралари

0
38

“Очиқ банкинг ва API нима?”, “Очиқ банкингни ривожлантириш талаблари қандай?”.

Банк-молия Академиясида “Ўзмиллийбанк” ва “Газпромбанк” акциядорлик жамиятлари ҳамкорлигида банк-молия соҳаси ходимлари малакасини оширишга бағишлаб ўтказилган семинар-тренингда мазкур саволларга батафсил жавоб берилди.
Семинарда APIBANK платформасини ривожлантириш бўйича директор Олег Чанчиков томонидан “Истиқболли молиявий технологиялар” мавзусида тақдимот ўтказилди. 

photo5343656546153901042.jpg

Мазкур тадбир банкларнинг ташқи молия-техника-ечимлар билан ўзаро фаолияти, шунингдек, “Open banking” – янги авлод банкининг ишлаш механизми ва концепцияси билан таништиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
APIBANK – корхоналарга ўз банк сервисини банк лицензиясисиз ташкил этиш имконини берувчи платформа ҳисобланади. Молиявий маҳсулотлар ва хизматлар Open API технологияси ёрдамида корхона сервисига жойлаштирилади. APIBANK маҳсулот ва хизматлари – бу виртуал банклар, биллинг тизими ва тўловларни автоматлаштириш хизматларини яратиш эканлиги таъкидланди.

APIBANK платформаси банкларга, мавжуд хатарлар ва ортиқча харажатларсиз кўплаб истиқболли лойиҳалар билан ишлаши мижозлардан даромад олиш имкони беради.

photo5343656546153901039.jpg

Семинарда PSD2, Open Banking UK мисолида очиқ API ва очиқ банкинг бошқаруви, очиқ API ва очиқ банкинг ёрдамида қандай қилиб даромад топиш мумкин, очиқ API га асосланган бизнеслар қандай муаммоларни ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

– “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг ҳамкори сифатида айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожи бизнинг бизнесимиз учун катта аҳамиятга эга. Сабаби Ўзбекистон бозори катта ва жадал ривожланиб бормоқда. Бироқ, бизнинг бизнесимиз “очиқ банкинг” соҳалар учун янгилик эканини биламиз. Шу сабабли, мазкур мавзу юзасидан кўникма беришни амалга ошириш, умуман олганда банкларга мазкур соҳа нима учун кераклигини тушунтириш лозим, дея таъкидлади бизнесни ривожлантириш бўйича директор Олег Чанчиков. – Бугунги семинардан кўзланган мақсад эса авваламбор, очиқ банкинг нима эканлиги ҳақида аудиторияга умумий тушунча бериш, бизнесга очиқ банкинг тизимини қандай татбиқ этиш мумкинлиги, мазкур тизим дунё бозорида жумладан, МДҲ да қай тарзда ишлаши ҳақида маълумот беришдан иборат.

photo5346323527571189048.jpg

Мастер-класс тарзида ўтказилган семинарнинг иккинчи қисмида очиқ API ва очиқ банкингсиз юзага келиши мумкин бўлган муаммолар аниқ мисоллар асосида таҳлил қилинди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here