Покистон Бош вазири Суриядаги турк армияси харакатларига муносабат билдирди

0
53

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Туркиянинг Суриядаги ҳаракатиларига ўз муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда кеча, 14 февраль куни “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Имрон Хон Исломободда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бўлган учрашувда  Туркиянинг Суриядаги харакатларини қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди. “Яқинда Сурияда Туркияга қарши ҳужумлар уюштирилди. Покистон бу масалада ҳар доим Туркияни қўллаб-қувватлайди “, дейди Имрон Хон.

Эслатиб ўтамиз, бир неча шаҳарлар Сурия ҳукумати назоратига ўтгандан сўнг мамлакатнинг Идлиб шаҳри асосий жанг майдонига айланди. У ерда нафақат Туркия, балки Сурия кучлари ва қисман Россия ҳарбийлари ҳам бор. Сўнгги кунларда Сурия ва Туркия кучларининг ўзаро ҳаракатлари фаоллашди. Ҳозирда турк кучлари шаҳарни ўз назорати остида олиб турибди.

10 февраль куни Туркия ўз аскарларининг Идлибда ҳалок бўлгани сабабли Сурияга жавоб зарбасини берган эди. Зарба оқибатида 101 суриялик харбий ҳалок бўлди. Хусусан, Туркия томони Сурия кучлари томонидан кузатув постини ўққа тутиши натижасида беш кишининг ўлгани ва яна беш нафар турк аскарининг жароҳат олгани ҳақида хабар берган.

Аввалроқ, Эрдўған Идлибда бўлиб турган Туркия армиясининг мақсадини айтган эди.

Нуруллоҳ Шарипов

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here