Оилалар яраштирилмоқда

0
133

Оила – муқаддас даргоҳ, унинг ўзи кичик бир жамиятдир.

Инсон аввало оилада шаклланади, тарбия топади ва ниҳоят жамиятда шу оилада олган тарбияси ва бошқа хислатлари билан ўз ўрни ва мавқега эга бўлади.

Оилада фарзандни тарбиялаш, унинг комил инсон бўлиб вояга етказиш ота-оналарнинг зиммасидадир.

Бинобарин, Асосий Қонунимизнинг 64-моддасида белгиланганидек, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар ва бу бизнинг азалий қадриятларимиз ҳамдир.

Ўрганишлар, жамиятимизда айрим оилаларнинг сабабсиз бузилиб кетиши оқибатида фарзандларнинг тарбияси ва таъминоти эътиборсиз қолиб кетиб, бу эса ўз навбатида жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбияланишига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Шундай экан, бузилган оилаларни тиклаш ва унинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш ҳар бир инсон, давлат идоралари, ҳокимликлар

ва маҳаллаларнинг мажбурияти ҳисобланади.

  Мазкур эзгу ишларга Мажбурий ижро бюроси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

  Биргина Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 46 та алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан оилалар яраштирилиб, вояга етмаган болаларнинг ота-онаси бағрида улғайишига ва камолга етишига замин яратилди. 

  Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 12 февралдаги суд буйруғига асосан фуқаро С.Тошпўлатов турмуш ўртоғи У.Раҳматова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлиб, фуқаро оиласи билан бирга истиқомат қилмасдан алоҳида яшаб 2 йил давомида алимент тўлаб келган.

  Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари саъй-ҳаракатлари билан мазкур оила яраштирилиб, соглом ҳаётга қайтарилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here