Европада илк бора коронавирус юқтириб олган бемор вафот этди

0
54

Европада илк бора коронавирус билан касалланган бемор вафот этди. БФМТВ телеканалига таяниб, газета.ru нашрининг ёзишича, хитойлик 80 ёшли сайёҳ Францияда вафот этган.

Мамлакат соғликни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, қария Францияга коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Хубей провинциясидан келган.

Хабарда айтилишича, марҳум 16 январь куни Францияга келган, 25 январь куни эса шифокорларни уни карантинга олишган эди. Шундан сўнг бир неча кун ўтиб, унинг аҳволи ёмонлашган ва вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар коронавирус юқтириб олган беморлар сони 67 минг кишидан ортиб кетди. Бу вирус 1500 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here