Тўйларни дабдаба билан ўтказишга уринаётган ҳамюртларимиз бор…​

0
75

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа мутасадди вазирлик, идоралар раҳбарлари иштирокида Олий Мажлис палаталари кенгашларининг тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида қўшма қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда халқимиз орасида ҳамон тўйларни дабдаба билан ўтказишга уринаётган ҳамюртларимиз учраётгани таъкидланди. Бу эса барча мутасаддилар кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга ошираётган фаолиятини янада кучайтириши зарурлигидан далолат.

photo5359442990508125091.jpg

2019 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати кенгашларининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилиниб, мазкур ҳужжат асосида тасдиқланган низом жорий йилнинг 1 январидан кучга кирди. Сенаторлар ва депутатлар ҳудудларда аҳоли билан учрашувларда мазкур ҳужжатлар талаблари ҳақида батафсил тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутадиган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

photo5359442990508125093.jpg

Лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини мазкур тадбирларни ўтказувчи шахс ёки тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан бузиш ҳолатларида қўлланиладиган жарима миқдори белгиланган. Қонун лойиҳаси тез орада Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқуллангандан кейин Сенат муҳокамасига киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими томонидан “Тўй, маросим ва маъракаларни меъёрида ўтказиш ҳақида фатво” лойиҳаси тайёрланган. Транспорт вазирлиги эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини алоҳида назоратга олган.

photo5359407784661199975.jpg

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here